11:46 / 15.08.2019
5 625

Атамбаев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани маълум бўлди

Атамбаев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани маълум бўлди
Қийноқларни олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Алмазбек Атамбаевнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларини ўрганди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбаев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмади. Тиббий кўрик (бир кунда уч марта қон босими ўлчанмоқда) ва керакли дорилар мавжуд. Адвокатлик ёрдам кўрсатилмоқда.

Атамбаев иккита масала ҳал қилиниши учун ёрдам сўради: кечаси чироқни ўчириш ва эшикни ёпишга рухсат олиш.

Бундан ташқари, Атамбаевга нисбатан яна икки айблов илгари сурилди. Булар Бишкек ТЭМ ва “Медиафорум” биносини модернизацияси билан боғлиқ ишлар.

Қийноқларни олдини олиш маркази Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига сиёсатчининг илтимосларини кўриб чиқишни тавсия қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбаев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани маълум бўлди