14:30 / 15.08.2019
6 058

Филиппинда тимсоҳ қайиқдаги болага ҳужум қилди ва уни ютиб юборди

Филиппинда тимсоҳ қайиқдаги болага ҳужум қилди ва уни ютиб юборди
Фото: Pinterest
Филиппиннинг Балабак оролида тароқсимон тимсоҳ қайиқдаги болага ҳужум қилиб, уни ютиб юборди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

Маълум бўлишича, тимсоҳ ҳужум қилган пайтда 10 ёшли бола ўзининг ака-опалари билан қайиқда кетаётган бўлган. У болани қайиқдан судраб, сувга остига олиб кетган. Боланинг отаси уни қидиришга тушган, аммо топа олмаган. Маҳаллий балиқчининг ёрдами билан боланинг жасади қолдиқлари мангров ботқоқларидан бирида топилган.

«2015 йилдан бери тимсоҳлар ҳужуми қурбонсиз бўлмаган», — дейди Палаван ороллар гуруҳи атроф-муҳитини сақлаш бўйича иш олиб борадиган ҳукумат кенгашининг вакили Йович Пабелло. У, шунингдек, одамларнинг йиртқичлар билан тўқнашувига ҳайвонлар яшаш муҳити ўзгарганлиги, шу сабабли улар ҳар қандай усул билан озиқа топишга ҳаракат қилишига тўғри келаётганини айтган.

Тароқсимон тимсоҳ дунёдаги энг катта йиртқичлардан биридир. Урғочисининг узунлиги 7 метр, оғирлиги 2 тоннагача келиши мумкин. Бундай тимсоҳлар одамларни ўлжа сифатида қабул қилиб, уларга сувда ҳам қуруқликда ҳам ҳужум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда тимсоҳ қайиқдаги болага ҳужум қилди ва уни ютиб юборди