14:50 / 15.08.2019
3 616

Москва областида бортида 226 киши бўлган самолёт қаттиқ қўнишни амалга оширди (фото, видео)

Москва областида бортида 226 киши бўлган самолёт қаттиқ қўнишни амалга оширди (фото, видео)
«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Airbus A-321 йўловчи самолёти Москва областидаги Жуковский аэропортига қаттиқ қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС авиакомпания бош директори Сергей Скуратовга асосан хабар қилмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, лайнер бортида 226 киши бўлган, улардан 6 нафари вояга етмаган шахслар. «Самолётдан барча одамлар эвакуация қилинди. Ҳеч қандай бузилиш юз бермаган, ёнилғи сизиб чиқиши ҳолати йўқ. Ҳалок бўлганлар йўқ», - дейилади хабарда.

Фото: ТАСС

Фото: e1.ru

Фото: artemiyplk / Twitter

Mash Телеграм-канали хабарига кўра, самолётда бўлган 23 киши жароҳат олган. Лайнернинг ҳар икки двигателига қушлар кириб кетган, дея маълум қилган авиакомпания.

ТАСС агентлигининг фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбаси хабар беришича, учувчи самолётни аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан тахминан 3-5 км масофада «қорнига» қўндиришга муваффақ бўлган.

Росавиациядан РБК’га маълум қилишларича, самолёт балиқчи қушлар галаси билан тўқнашгандан сўнг, учиш-қўниш йўлагидан бир километр масофада бўлган маккажўхори майдонига қўнган. Хабар берилишича, жароҳат олганларнинг бари шифохонага юборилган.

Фавқулодда қўниш ҳақида биринчи бўлиб «Интерфакс» манбага таянган ҳолда хабар берди. Лайнер Симферополга парвоз қилаётган бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва областида бортида 226 киши бўлган самолёт қаттиқ қўнишни амалга оширди (фото, видео)