Машҳур актёр Брюс Лининг қизи, актриса Шеннон Ли Variety журналига берган интервьюсида режиссёр Квентин Тарантинони танқид қилди.
У режиссёрнинг Брюс Ли "жуда такаббур" бўлганлиги ҳақидаги сўзларидан ғазабланган.
"Жимгина турганида яхши бўларди. Ёки кечирим сўраб, "Брюс Ли аслида қандай бўлганлигини билмайман. Бу сўзларни шунчаки ўз фильмим учун ёзгандим. Аммо у аслида такаббур бўлган деб ўйламанглар", дегани яхши эди", деди Шеннон Ли.
Аввалроқ Шеннон Ли Тарантинонинг "Бир куни Ҳолливудда" фильмида Брюс Ли ролини ижро этган актёр Майкл Монинг истеъдодига юқори баҳо берган, аммо режиссёрнинг Брюс Лини "карикатура"га айлантириб қўйганидан норози бўлганди.
Сценарийга кўра, Брэд Питт ўйнаган қаҳрамон, каскадёр Клифф Бут Брюс Лини жангда енгади ва уни суратга олиш гуруҳи олдида шарманда қилади.
Монинг айтишича, унинг қаҳрамони режиссёр хоҳлагани учун калтак ейди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Брюс Лининг қизи отасининг қиёфасидан фойдаланган фастфуд тармоғини судга берди

Брюс Ли яхши кўрган сўз 2019 йил иборасига айланди

Бир зарба билан ўз мухлисини касалхонага жўнатган Брюс Ли

Брюс Лининг қизи шикоят қилганидан сўнг Хитойда "Бир куни Ҳолливудда" фильми намойиши қолдирилди

Брюс Лининг уйи болалар мактабига айлантирилади

Брюс Ли ва Жеки Чанларни машҳур қилган продюсер вафот этди