23:50 / 15.08.2019
10 181

Концертда ярим яланғоч кийинган Женнифер Лопес мусулмонларнинг ғазабини келтирди (фото)

Концертда ярим яланғоч кийинган Женнифер Лопес мусулмонларнинг ғазабини келтирди (фото)
Фото: «Cairo 24»
Мисрда америкалик хонанда Женнифер Лопес концерт берди. Хонанданинг концертда ўзини тутиши, кийган кийимлари ушбу мамлакатда кўплаб аҳолининг ғазабини келтирди, деб хабар берди Sputnik.

Поп-юлдуз Қоҳирада Ғарб мамлакатларида берган концертларда кийган либосларда саҳнага чиқди.

Фото: «Cairo 24»

Фото: «Cairo 24»
Қайд этилишича, мисрлик адвокат Самир Сабри бу масала юзасидан шикоят ёзган.

Адвокат таъкидлашича, аҳолиси кўпчилиги ислом динига эътиқод қиладиган мамлакатда хонанда ярим яланғоч ҳолда ўзини намойиш қилиши мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, қўшиқчи бундай «намойиш»ни зулҳижжа ойининг сўнгги 10 кунида, бутун дунёдан мусулмонлар Маккага ҳажга келган вақтда амалга оширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Концертда ярим яланғоч кийинган Женнифер Лопес мусулмонларнинг ғазабини келтирди (фото)