06:30 / 16.08.2019
3 231

Дунёнинг энг бой 10 кишиси бир кун ичида 18 млрд доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой 10 кишиси бир кун ичида 18 млрд доллар йўқотди
Дунёнинг энг бадавлат 10 кишиси 14 августда 18 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Бунга эса АҚШ фонд биржаси қулаши сабаб бўлган. Бундан энг кўп Forbes миллиардерлар рўйхати етакчиси, Amazon асосчиси Жефф Безос зиён кўрган. Унинг бойлиги бир кун ичида 3,5 млрд долларга камайган.

Етакчи ўнталикда жабр кўрмаган ягона киши миллиардер Майкл Блумберг (9-ўрин) бўлди. Унинг бойлиги миқдори ўзгармаган. Материалда қолган етакчиларнинг йўқотишларига тўхталмаган.

Forbes’нинг 15 августдаги маълумотларига кўра, энг бой кишиларнинг етакчи ўнталигига Безос ва Блумбергдан ташқари, Билл Гейтс (2-ўрин), Бернар Арно (3-ўрин), Уоррен Баффетт (4-ўрин), Марк Цукерберг (5-ўрин) Амансио Ортега (6-ўрин), Ларри Эллисон (7-ўрин), Ларри Пейж (8-ўрин) ва Карлос Слим (10-ўрин) кирган.

14 августда АҚШ фонд биржалари пасайиш билан ёпилган. Шу куни Brent маркасидаги нефть нархи 58,23 долларгача тушиб кетган.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ҳолат фонд биржасидаги вазият, савдо урушлари ҳамда дунё иқтисодиёти ўсиши секинлашиши кутилаётгани билан боғланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой 10 кишиси бир кун ичида 18 млрд доллар йўқотди