Украинанинг энг нуфузли кишилари рўйхати эълон қилинди

  • 16 август 2019, 08:50
  • 639
  • Дунё
  • Украинанинг энг нуфузли кишилари рўйхати эълон қилинди
    “Новое время” нашри сайтида Украинанинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхати эълон қилинди. Рўйхатнинг юқори ўринларини амалдаги президент Владимир Зеленский маъмурияти аъзолари эгаллашган.

    Зеленскийнинг ўзи эса рўйхатга етакчилик қилмоқда, 2-ўринни унинг офиси раҳбари Андрей Богдан эгаллаган.
    3-, 4- ва 5-ўринларни тадбиркорлар – энг бой украиналик Ринат Ахметов, “Приват” гуруҳи эгаларидан бири Игор Коломойский ва EastOne Group компанияси эгаси Виктор Пинчук эгаллаган.

    Президент ёрдамчиси Сергей Шефир 6-ўринга қўйилган, унинг ортидан Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков келмоқда.

    Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко унга нисбатан очилган кўплаб жиноий ишларга қарамай, етакчи ўнталикда қолган (8-ўрин).

    “Слуга народа” партияси раҳбари Дмитрий Разумков 9-ўринни, Россияни қўллаб-қувватловчи депутат Виктор Медведчук 10-ўринни эгаллаган.
    Рўйхатнинг охирги ўринларини Россия томонидан Керч бўғозида ҳибсга олинган 24 украиналик денгизчи эгалламоқда.

    » » Украинанинг энг нуфузли кишилари рўйхати эълон қилинди