
Қозоғистонлик машҳур қўшиқчи Димаш Кудайберген номзоди TC Candler сайти экспертлари томонидан халқаро гўзаллик танловида «Осиёнинг энг чиройли юзи» йўналишида илгари сурилди, деб ёзади Daryo.
«Осиёнинг энг чиройли юзи» йўналишида танловнинг бошқа иштирокчилари орасида Жанубий Корея, Хитой, Япония, Малайзия, Исроил ва Ҳиндистон вакиллари, шу жумладан, актёр Жеки Чан ва актриса Карина Капур ҳам бор.
Танлов ҳақида 5 август куни эълон қилинган. Фойдаланувчилардан ўзларига ёққан номзод фотосуратига лайк босиш ва постга изоҳ ёзиш талаб этилади. Димашга уч мингдан ортиқ овоз берилган.
Димаш КудайбергенОсиёнинг Чиройли ЮзиХалқаро ТанловҚозоғистонМусиқачиликАктёрлар ва Актрисалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар