Фото: «Daily Mail»
Бьянка умрининг аксар қисмини банкда — чироқ ва ўнлаб компьютерлар нури остида ишлаб ўтказди. Кейинчалик фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди ва косметологияга менежер бўлиб ишга жойлашди. Бьянка ҳар куни атрофидагилардан териси ундоқ, ранги бундоқ экан, деган гапларни эшитавергач, ниҳоят, қизиқувчанлиги устун келди, деб ёзмоқда «Daily Mail»га таяниб "Хабар" нашри.
Фото: «Daily Mail»
Фото: «Daily Mail»
У тери ҳолатини аниқловчи тезкор тест ўтказди ва натижадан ўзи ҳам қўрқиб кетди. Шу пайтгача унга қорамтир териси ва майда сепкиллари доим ёқарди. Ҳатто у атайлаб тез-тез баданини қорайтириб турарди. Бироқ бу сафар Бьянка шифокор қабулига отланди: мутахассис унга кам қуёш кўрганини тушунтирди.
Буни қарангки, ҳатто кучли UV-фильтрли крем ҳам телевизор, компьютер ва телефон экранларидан таралувчи HEV-нуридан ҳимоя қилолмас экан. Бу нур ультрабинафша нурдан кўра чуқурроқ сингиб, кўпроқ зарар етказади.
«Менинг терим бунчалик даҳшатли ҳолатда эканини билмаган эдим... Бу кўк нур қуёш нуридан анча хавфлироқ экан», — деди у.
Бьянка янги билимларга эга бўлгач, бир ой ичида ўз терисини даволашга муваффақ бўлди. Бунда унга уч босқичдан иборат ҳар кунги парвариш ва ҳар қандай нурланишдан ҳимояловчи — UV, HEV кремлар ёрдам берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади