
Фото: CNN
Канаданинг Квебек шаҳрида яшовчи аёл 1,5 км баландликдан тушиб кетиб, омон қолди, деб хабар бермоқда Дарё.
Аёл парашютдан сакраш билан шуғулланган. Машқлардан бири чоғида аёл парашютининг асосий қуббаси очилмай қолган. Тажрибали бўлишига қарамай, спортчи заҳира парашютини ҳам оча олмаган.
Аёл 5000 футдан ортиқ баландликдан (тахминан 1524 метр) ўрмонли ҳудудга қулаган. Уни бир нечта синиш жароҳатлари (шу жумладан умуртқа поғонаси синиши) билан касалхонага етказишган. Унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Маҳаллий полиция текширув бошлаган. Бахтсиз ҳодисага драп-зона ишчиларининг эътиборсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар