date
views 3 573

Қозоғистонлик аёл икки ой фарқ билан эгизакларни дунёга келтирди

Қозоғистонлик аёл икки ой фарқ билан эгизакларни дунёга келтирди
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида яшовчи аёл икки ой фарқ билан эгизакларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Tengrinews'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Шифокорларнинг айтишича, аёлда анатомик ўзига хослик аниқланган. Унинг бачадони иккита.
29 ёшли аёл ғарбий Қозоғистон вилоятидаги перинатал марказда икки ой ва 16 кун фарқ билан ўғил ва қиз фарзандни дунёга келтирган.
Лилия Коновалованинг айтишича, унинг биринчи ҳомиладорлиги одатдагидек кечган. Тўнғич фарзанди ҳозирда етти ёшда.

Аёлнинг иккинчи ҳомиладорлиги оғир кечган.

Фото: Tengrinews
«Мен мунтазам касал бўлар эдим, шифокорлар менга юрмасликни, ётишни буюрарди. 24 май куни мен 850 грамм вазнга эга қизчани дунёга келтирдим. Бу ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида юз берди. Лия бир ой жонлантириш бўлимида ётди. Кейин уни патология бўлимига ўтказишди. Ўғлим Максим 9 август куни кесарча кесиш йўли билан дунёга келди. Унинг вазни 2,9 килограмм, бўйи эса 50 сантиметр», — дейди Лилия Коновалова.

Ғарбий Қозоғистон вилояти перинатал маркази директори ўринбосари бундай ҳолат ҳудудда биринчи марта қайд этилганини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик аёл икки ой фарқ билан эгизакларни дунёга келтирди