Фото: «ZME Science»
АҚШ президенти Дональд Трамп, Гренландия чиндан ҳам сотилгудек бўлса, нақ 10 триллион доллар тўлашига тўғри келарди. «KP.ru» хабарига кўра, буни Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети молиявий менежмент кафедраси профессори Константин Ордов ҳисоблаб берди.
Ҳисоб-китоб турдош оролларнинг бир квадрат километри 5 миллион доллар туришидан келиб чиқиб амалга оширилди.
Гренландия майдони 2 130 800 квадрат километрлиги ва инфляция даражаси назарда тутилса, россиялик профессорнинг хомчўтларига кўра, оролнинг нархи — тахминан 10 трлн. доллар.
«Бу эса АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ярмидан каттароқ ва иқтисодий самараси жуда шубҳали», — деди Ордов.
Унинг ҳамкасби, шу университет доценти Александр Тимофеевнинг фикрича, Трамп бекорга Гренландияга кўз тикаётгани йўқ. Бу музликлар остида олтин, платина, нодир металлар ва нефть захиралари бор.
АҚШ президентининг Гренландияни сотиб олиш режаси ҳақида хабар бергандик.
Гренландияликларнинг ўзи эса АҚШнинг режаларини эшитиб ҳайрон қолишган ва сотилмаликларини расман маълум қилишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди