18:39 / 17.08.2019
3 391

Раиса Атамбаева: "Оила аъзоларимиз ва яқинларимиз таъқиб қилинмоқда, қийноққа солинмоқда" (видео)

Раиса Атамбаева: "Оила аъзоларимиз ва яқинларимиз таъқиб қилинмоқда, қийноққа солинмоқда" (видео)
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг рафиқаси Раиса Атамбаева оила аъзолари ва яқинлари оммавий таъқиб қилинаётганини маълум қилди. Sputnik’нинг ёзишича, бу ҳақда у 16 август куни Миллий хавфсизлик қўмитаси биноси олдида журналистлар билан учрашувда маълум қилган.

Раиса Атамбаевнинг сўзларига қараганда, ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ёппасига та’ъиб остига олинган. Атамбаевнинг тўнғич ўғли Сейитбек ваҳшийларча калтакланган ва уни ҳар куни сўроққа чақиришади.

Унинг маълум қилишича, «Ала-Арча» давлат қароргоҳидаги уй-жой ҳам муҳрланган. Бундан ташқари, 2002 йилда очилган оила ҳисоби эса ҳибсга олинган. Атамбаева ҳозирда улар яшаб турган ягона уйни ҳукумат олиб қўйишидан ташвишланмоқда.

«Ҳозиргина менга нисбатан Арабаев иши бўйича жиноий иш очишаётганини билдим. Мен ҳеч қачон судьялар ишига аралашмаганман. Сиёсат нопок иш эканини билардим ва ҳеч қачон унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳатто қайси суд қаерда жойлашгани билмайман, ҳеч бир судьяни танимайман», — деган Раиса Атамбаева.

Қирғизистон президенти аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлиги бўлимининг собиқ раҳбари Манас Арабаев жорий йил ёзида қўлга олинган. У коррупцияда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Раиса Атамбаева: "Оила аъзоларимиз ва яқинларимиз таъқиб қилинмоқда, қийноққа солинмоқда" (видео)