date
views 4 190

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди
Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда Kun.uz ТАССга таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, жабрланганлар касалхонага олиб кетилган. Таъкидланишича, савдо жойи учун келиб чиққан баҳс можарога сабаб бўлган.
«Свободная пресса» хабарига кўра, муштлашувда умумий сони камида саккиз кишидан иборат бўлган Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирок этган.

Полициядан маълум қилишларича, можаро давомида травматик қурол ишлатилган. «Фонтанка»нинг ёзишича, жанжал иштирокчиларидан бири рақибларига бита билан ҳужум қилган.

Фото: ВКонтакте / spb_today
Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди