
Хитойнинг Цюаньчжоу шаҳрида яшовчи Чжан Сицзян ўзининг ноодатий қобилияти – қулоғи билан шамларни ўчира олишини намойиш қилди.
У бу мақсадда стетоскопдан тайёрланган махсус қурилмадан фойдаланади. Чжан қурилманинг бир учини қулоқларига тиқиб, иккинчи учини шамларга келтиради. Сўнгра бурнини қўли билан ёпиб, оғзидаги ҳавони қулоқлари орқали ташқарига чиқаради. Эркакнинг айтишича, у буни қилишга имкон берадиган физиологик хусусият билан туғилган.
Сицзян намойиш вақтида 59 сонияда 120 та шамни ўчира олган. У ўз рекордини янгилаб, бир дақиқада 200 та шамни ўчиришни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг