Фото: «РИА Новости»
Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг хатланиши керак бўлган мол-мулки рўйхатини эълон қилди, деб ёзади Дарё нашри Tengrinews'га таяниб.
Фигуранти Атамбоев бўлган жиноят ишларини текшириш доирасида мол-мулк, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, Қирғизистон банкларидаги барча ҳисобрақамлар хатга олинган. Чунончи 25 та банкдаги ҳисоблар ҳамда 10 та банкда банк ячейкалари таркиби хатланган.
Алмазбек Атамбоевнинг бешта автомобили, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларидаги ер участкалари, Кой-Таш қишлоғидаги яйлов, саломатлик маркази, турар жой, кўп йиллик дарахтзорлар, шунингдек, собиқ президентнинг рафиқасига тегишли мол-мулк: учта автомобиль, Бишкекдаги квартира ва турар жой хатланган.
Бундан ташқари, «Қирғизавтомаш» ОАЖ мол-мулки бўлган 10 дан ортиқ цех, 20 дан зиёд хонадон, нотурар бинолар, темир йўл, дўконлар, ер участкалари, омборхоналар ва бошқалар ҳам хатга олинган.
Шунингдек, «Медиа Форум» ОАЖ, «Форум» илмий-ишлаб чиқариш фирмаси, «Апрель-ТВ»» мол-мулки ҳам хатланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи