
1964 йилда Жеймс Бонд ҳақидаги «Голдфингер» фильмини суратга олишда фойдаланилган «Aston Martin DB5» автомобили аукционда 6,4 млн долларга сотилди.
Калифорниянинг Монтерей шаҳрида – классик автомобилларнинг дунёдаги энг катта аукциони лотида ғолиб чиққан миллионернинг исми матбуотга маълум эмас.
The Guardian хабарига кўра, бу ретро-машина аукционда кутилганидан ҳам қимматроққа сотилган ва DB5 серия автолари ичида энг қимматига айланган.
«Аукционда рекорд қайд этилгани, қолаверса, машинага қизиқишнинг ўта юқорилиги ва унинг атрофидаги шов-шувни ҳисобга олиб, бу DB5ни жаҳоннинг энг машҳур автомобили деб ҳисобласак бўлади», – дейди аукционер Барни Рупрехт.
Агент 007 ҳақида ҳикоя қилувчи иккита фильмда Aston Martin`нинг мазкур моделини ҳайдаб суратга тушган Шон Коннери ҳам автоколлекционерларнинг бу DB5`га қизиқиши бежиз эмаслигини таъкидлади.

Фото: Richard Drew/AP
«Бу машиналар билан боғлиқ реклама кампаниялари эсимда, улар «Голдфингер» ва «Сандербол» фильмларидан кейин улар анча машҳур бўлиб кетганди. Ўзим ҳам яқинда ажойиб DB5 сотиб олгандим», – деди Коннери.
Монтерейда ўтаётган автомобиль ҳафталигида сотувларнинг умумий қиймати 380 млн долларга етиши кутиляпти. Бунда ҳар бири 1 млн доллардан ошиқроқ нархга сотилаётган машиналар сони юзтадан ортиши тахмин қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар