date

АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)

АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)
АҚШнинг Огайо штатидаги дарёда болалар чўмилаётган вақтда улкан тимсоҳ уларга яқин келди, деб ёзади Дарё Forum Daily'га таяниб.

Бантас-Форк дарёсида чўмилаётган болаларни дарё узра ўтган кўприкдан кузатаётган катталар 7,5 фут (2,3 метр) узунликдаги тимсоҳни кўриб қолгач, болаларга қичқириб, сувдан чиқишни буюрган, сўнг «топилма» ҳақида тегишли органларга хабар берган.

Огайо табиат ресурслари департаменти офицери кейинроқ воқеа жойига келиб, кузатиш учун микрочипи ёки импланти бўлмаган ҳайвонни отиб ташлаган.

Тимсоҳнинг оғирлиги 77 килограммдан ошган. Мурдасини текшириш учун Огайо қишлоқ хўжалиги департаментига етказилган.

Опубликовано Rich Denius Среда, 14 августа 2019 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)
-->