12:00 / 19.08.2019
2 567

Россияда сертификати бўлмаган 5 кг дан ортиқ меваларни олиб кириш тақиқланди

Россияда сертификати бўлмаган 5 кг дан ортиқ меваларни олиб кириш тақиқланди
Жорий йилнинг 19 августидан бошлаб, Россия ҳудудига мева, сабзавот ва гуллар олиб кириш бўйича янги қоидалар расмий равишда кучга кирди.

Ҳукумат қарорига биноан, энди фитосанитария гувоҳномасини расмийлаштирмаган ҳолда багаж ва қўл юкида 5 килограммдан ортиқ бўлмаган мева-сабзавот маҳсулотлари, учта гулдастадан кўп бўлмаган гулларни олиб кириш мумкин.

Гулларнинг катта партиялари учун фитосанитария сертификатлари талаб этилади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатига дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, сабзавотлар (масалан, помидор, ҳар хил турдаги карам, сабзи, турп, бодринг, ҳар хил турдаги пиёз ва илдизмевали экинлар), арчалар ҳамда игнабаргли дарахтлар киритилди.

Янги қоидалар транспортнинг барча турларига, шу жумладан, сув, ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти, шунингдек, почта жўнатмаларига нисбатан қўлланилади.

Илгари, карантин остидаги маҳсулотларни багаж ва қўл юкида олиб ўтишда жисмоний шахсларга фитосанитария гувоҳномалари расмийлаштириш, агар гап уруғлик материаллари, шунингдек картошка ҳақида кетаётган бўлмаса, талаб қилинмаган.

Росселхознадзорнинг тушунтиришича, ушбу чора Россия қонунчилиги нормаларини уйғунлаштиришга қаратилган. Шунга ўхшаш қоидалар 2017 йил июль ойидан бошлаб ЕОИИда амал қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда сертификати бўлмаган 5 кг дан ортиқ меваларни олиб кириш тақиқланди