Фото: Newsweek
2018 йилнинг апрелида Falcon Heavy ракетаси орқали космосга учирилган Tesla Roadster спорт автомобили ва унинг рулида ўтирган Starman манекени эллиптик орбита бўйича биринчи бор Қуёш атрофини айланиб чиқди, деб хабар беради Дарё нашри.
Tesla Roadster шунчаки SpaceX ракета ташувчисининг имкониятларини намойиш этиш мақсадида коинотга учирилган эди. Электромобил Falcon Heavy’нинг иккинчи суйри қисмига ўрнатилган. Манекенга скафандр кийдирилиб, ҳайдовчининг жойига ўрнатилган ва 6 февраль куни Ер орбитасига чиқарилган.
Шундан буён Roadster соатига 42 минг километр тезликда ҳаракатланмоқда. Қуёш атрофида айланиб чиққан машина Марсга яқинлашмоқда.
Фото: Newsweek
Октябрь ойида электромобил «Қизил сайёра»га 7,5 миллион километр масофада яқинлашган эди. Спорткар ўз миссиясини, яъни Falcon Heavy фойдали юкни космосга учира олишини исботлаб берганига қарамай, у яна узоқ йиллар коинотга саёҳат қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди