Россияда мактаб портфели «тарозига қўйилди»

  • 19 август 2019, 16:10
  • 961
  • Дунё
  • Россияда мактаб портфели «тарозига қўйилди»
    Фото: «Росбалт»
    Янги ўқув йили бошланиши арафасида Роспотребнадзор бошланғич синф ўқувчилари сумкасининг оғирлиги (ичидаги ўқув қуроллари билан бирга) қанча бўлиши кераклиги ҳақида тавсияларини чиқарди.
    Демак, идора ҳисоблашича, биринчи ва иккинчи синфлар ўқувчиларининг портфели 1,7 килодан ошмаслиги лозим. Учинчи ва тўртинчи синфлар учун «норма» — 2,2 килограмм.

    Рус мутахассислари айнан шунча «юк» болалар саломатлиги учун хавф солмайди, деган фикрда.
    Портфелнинг оғирлиги юқори синфга қараб ошиб кетаверади: 5-6-синфлар — 2,5 кг., 7-8- синфлар — 3,5 кг., 9—11-синфлар — 4 килограмгача.

    Портфель сотиб олишда унинг енгиллигига эътибор қаратинг, дейилади тавсияда, бошланғич синф ўқувчининг сумкаси 700 грамм, ўрта синфдагиларники эса бир килограмдан ошмаслиги керак.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россияда мактаб портфели «тарозига қўйилди»