Россиянинг Доғистон Республикаси, Хасавюрт шаҳри марказий шифохонасининг жарроҳлари бир кунда ўтказилган операциялар сони бўйича Россия рекордини ўрнатишди. Бу ҳақда РИА «Дагестан»га таяниб Kun.uz хабар берди.
Юрак – қон томирлари жарроҳлари Хачатур Кургинян ва Собир Айдаев 8 соат ичида варикоз касаллигига чалинган 53 нафар беморда жарроҳлик амалиётини ўтказишган. Уларнинг барчаси муваффақиятли чиққан.
Беморлар орасида Доғистон Республикаси аҳолиси билан бирга, қўшни Чеченистон ва Ингушетия Республикасидан келганлар ҳам бўлган.
Жарроҳларнинг натижаси Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Котенко томонидан қайд қилинди. У жарроҳлик хонасида куни билан жараённи кузатиб борди. Якунда жарроҳларга рекорд қайд қилингани ҳақида сертификат топширилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади