07:53 / 25.08.2019
2 087

Brexit оқибатлари

Brexit оқибатлари
Фото: Google Photos
Британия Европа Иттифоқидан ажраладиган тақдирда мамлакатнинг Ирландия билан чегараси ички чегарадан ташқи чегарага айланиб қолади. Бу қандай иқтисодий оқибатларга олиб келишини The Telegraph нашри таҳлил қилади.

Айни пайтда Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш масаласи ҳақида сўз борар экан, Британиянинг Ирландия ва Шимолий Ирландия билан чегара масаласи борасидаги боши берк муаммолар тўсиққа айланган.

Brexit тарафдорлари назарида, Европа Иттифоқининг ўз чегараси дахлсизлиги тўғрисидаги баҳоналари Буюк Британияни божхона иттифоқи доирасида ушлаб қолиш ва расмий Лондонни «юмшоқ Brexit» келишувини имзолашга мажбур қилишдан бошқа нарса эмас. Аммо Буюк Британиянинг бу эътирозларига Европа Иттифоқига кечроқ қўшилган Польша каби давлатлар эътибор ҳам бермаяпти. Польшанинг Украина билан чегарасида Медика шаҳарчаси мавжуд.

Бу шаҳарчада минглаб юк уловлари Европа Иттифоқига ўтиш учун турнақотор навбатда туради ва ҳайдовчиларда бир уюм божхона назоратидан ўтиш учун керак бўладиган ҳужжатлар бор. Назорат ўта қаттиқ. Рухсатсиз оддий сендвични ҳам олиб ўтиб бўлмайди. Украинадан Польшага арзон озиқ-овқат истаб келаётган украинларнинг навбати узилмайди.

Расмий Брюссель оддий одамларнинг истакларини инобатга олмаган ҳолда чегарада тартиб ўрнатган. Бу эса табиий ўзгаришларга олиб келган. «Поляк чегарачи ходимларнинг касбий маҳорати ўсган, контрабанда олди-бердиси анча қийинлашган, виждонли ҳалол савдогарлар учун қўшимча рағбат пайдо бўлган. Бу тартибга ҳамма кўникди, қонуний бизнес ривожланди», – дейди Пшемисл савдо палатаси раҳбари Масей Дебицки.

Лекин бу мисол Европа Иттифоқининг кўп аъзоларига Буюк Британиянинг Ирландия билан чегараси масаласига тушуниш билан ёндашишига халақит беряпти. Британия ҳукумати Brexit’дан сўнг бутун чегара бўйлаб 80 фоиз имтиёзга даъво қилганда Европа Иттифоқи расмийлари маза қилиб кулгани ҳам бор гап. Буюк Британия Brexit’ни ёқласа, Британия Ирландия муносабатларида Медикадаги каби вазият юзага келади. Натижада бир уюм ҳужжат тайёрланиши, чегарадаги турнақатор навбатларга ва асабни ейдиган узоқ кутишларга олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Brexit оқибатлари