Америкалик хаёлий гитарани чалиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

  • 25 август 2019, 11:00
  • 383
  • Дунё
  • Америкалик хаёлий гитарани чалиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
    Фото: «ТАСС»
    Оулу шаҳрида хаёлан гитара чалиш бўйича чемпионат якунига етди. Финал мусобақалари шаҳардаги марказий майдонлардан бирида ўтказилди, деб хабар берди «Дарё».

    Чемпионатда ғолиблик бу сафар америкалик Роб Маркиз Месселга насиб этди. У ҳакамларнинг энг юқори баҳосини қўлга киритди.
    Чемпионат баҳсларини кузатиш учун майдонга уч минг киши йиғилди.

    Финал иштирокчиларида ҳеч қандай гитара бўлмаса ҳам улар ўзларини худди гитара чалаётгандек тутишлари керак эди. Уларга ҳар бири 60 сония давом этадигаан иккита композиция қўйиб берилди. Иштирокчилари композиция оҳангига мослашиб, «гитара чалишлари» талаб этилди.

    Чемпионат ғолибига финляндиялик усталар томонидан ясалган ҳақиқий гитара совға қилинди.

    1996 йилдан бери ўтказиладиган мусобақанинг асосий мақсади мусиқа билан боғлиқ эмас. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, у «бутун дунёда тинчликни қўллаб-қувватлаш»га йўналтирилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Америкалик хаёлий гитарани чалиш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди