09:48 / 26.08.2019
2 355

Трамп довуллар билан курашишга ядро бомбаларини қўлламоқчи бўлган

Трамп довуллар билан курашишга ядро бомбаларини қўлламоқчи бўлган
Фото: ANDREW HARRER/EPA
АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича мансабдор шахслар билан ядро бомбаларини довуллар билан курашишда қўллаш имконини ўрганишни муҳокама қилган. Бироқ буни эшитган ходимлар ҳанг-манг бўлиб қолишган. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Axios нашри хабар берди.

Оқ уй ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермаган.

“Довуллар Африка соҳиллари яқинида шаклланади, улар Атлантика бўйлаб ҳаракатланаётганда биз унинг марказига бомба ташлаймиз ва у довулни бартараф этади. Нима учун буни қила олмаймиз?”, деб айтган Трамп.

АҚШ президенти шунингдек ўз маъмуриятининг юқори лавозимли мансабдор шахси билан ҳам ушбу ғояни муҳокама қилган. Манбанинг таъкидлашича, Трамп 2017 йилда ҳам довулларни бомбардимон қилиш ҳақида гапириб ўтган, бироқ унда “ядро” сўзини ишлатмаган.

Мансабдорлардан бири Трампнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаган ва бу хавотир учун сабаб эмаслигини, чунки президент бу ғояни “фалокатли довулнинг материккача етиб келишига йўқ қўймаслик”ни кўзлаб айтганини таъкидлаган.

Нашрнинг хабар беришича, ушбу ғоя расман қайд қилинмаган. Таъкидланишича, 1950-йиллардаёқ президент Дуайт Эйзенхауэр маъмурияти шундай ғоя ҳақида фикр юритган. Ўшанда бу ғояни ҳукуматга ишловчи олим ишлаб чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп довуллар билан курашишга ядро бомбаларини қўлламоқчи бўлган