
Фото: Reuters
Россия агар "Катта саккизлик"ка таклиф қилишса бу таклифни қабул қилади, аммо ўзи бу ҳақда илтимос қилмайди, деди АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашувда.
"Улар буни илтимос қилишини кутмаган бўлардим. У (Владимир Путин) мағрур одам, нега илтимос қилсин?" – деди Трамп журналистларга.
У Россия президентини 2020 йилда бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилишини айтди.
"Уни таклиф қиламанми? Албатта таклиф қиламан. У, руҳий жиҳатдан, кела оладими? Менимча, бу унинг учун қийин иш", - деди Дональд Трамп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар