12:24 / 28.08.2019
2 548

Путин Эрдўғонни музқаймоқ билан меҳмон қилди (видео)

Путин Эрдўғонни музқаймоқ билан меҳмон қилди (видео)
Фото: LETA
Россия президенти Владимир Путин МАКС-2019 авиасалонида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва бир нечта амалдорларни музқаймоқ билан меҳмон қилди, деб хабар беради Daryo нашри.

Музқаймоқлар учун пулни Путиннинг ўзи тўлаган.

2017 йили ўтказилган авиасалонда ҳам Владимир Путин пломбирдан татиб кўрган эди. Ўшанда ҳам пулни президентнинг ўзи айнан кеча кўзга ташланган сотувчига тўлаган.

Аввалроқ ОАВ ва блогерлар Владимир Путиннинг атрофидаги одамлар «бир хил» эканлигини пайқаб қолишган. 2016 йилнинг сентябрида президентни Новгород вилоятидаги кўлда балиқчилар билан бирга суратга туширишган эди. 2017 йилнинг январида эса «балиқчиларни» Новгород черковидаги Рождество хизматида ҳам пайқаб қолишган. Россиянинг «Биринчи канал»и Путин черковда бир неча ой олдин танишиб қолган балиқчилари билан учрашганини маълум қилганди ўшанда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Эрдўғонни музқаймоқ билан меҳмон қилди (видео)