15:18 / 28.08.2019
8 398

Бразилия президенти Франция раҳбарининг хотини устидан кулди

Бразилия президенти Франция раҳбарининг хотини устидан кулди
Бразилия ва Франция президентлари Жаир Болсонару ва Эммануэль Макрон ўртасида можаро юз берди. Жанжал Амазониядаги ёнғинларни муҳокама қилиш пайтида бошланган ва президентлар хотинларининг ташқи қиёфаси ҳақида гап очилганида "авжига чиққан".

Болсонару тарафдорларидан бири Facebook ижтимоий тармоғида Макроннинг 66 ёшли рафиқаси билан бирга, Босонарунинг рафиқаси Мишель билан бирга тушган суратларини эълон қилган. Сурат тагига: "Макрон Болсонаруни нега таъқиб қилаётганини энди тушунгандирсиз?", деб ёзилган бўлган.

Шундан сўнг ушбу пост тагидан Бразилия президенти расмий аккаунтида: "Бу нусхани ҳақорат қилма. Ха-ха", деган изоҳ пайдо бўлади.
Эммануэль Макроннинг ўзи ушбу изоҳни ўта қўпол ва дилни ранжитадиган дея топган, деб хабар бермоқда BBC.

"Мен Бразилия халқига катта ҳурмат билан қарайман ва умид қиламанки, тез орада бу мамлакат, ўз мажбуриятларини бажаришга тайёр президентга эга бўлади", - деб айтган Макрон Биаррицда ўтказилган матбуот-анжуманида.
Бразилия раҳбари матбуот-хизмати ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Амазонияда юз берган ўрмон ёнғинлари вақтида бошланган дипломатик баҳслардан сўнг алмашилган "луқмалар" икки президент ўртасида юз берган можаронинг давоми бўлган. Биаррицда бўлиб ўтган G7 саммити вақтида Макрон Бразилия ҳукуматини гўёки улар ўрмон ёнғинларига қарши курашмаётгани учун танқид қилган эди. Франция президенти Бразилиядаги ёнғинлар ва уларга қарши ёрдам вариантларини муҳокама қилиш учун тезкор учрашувни чақиришни таклиф этди.

"Бизнинг уйимиз ёнмоқда. Чин маънода. Амазония тропик ўрмони — Ер шари учун жами кислороднинг 20%ини ажратувчи жаҳон ўпкаси - ёнмоқда. Бу халқаро кризис. "Катта еттилик" аъзолари, келинглар, икки кун давомида ушбу фавқулодда ҳодисани муҳокама қилайлик", — деб ёзган Макрон Facebookдаги саҳифасида Биаррицдаги саммит арафасида.

Бразилия бунга жавобан Франция мустамлакачилик фикрлаш тажрибасидан ҳеч ҳам воз кеча олмаётганини иддао қилган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президенти Франция раҳбарининг хотини устидан кулди