15:43 / 28.08.2019
3 763

Зеленский ва Путин ўртасидаги биринчи учрашув қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди

Зеленский ва Путин ўртасидаги биринчи учрашув қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди
Францияда "Норманд музокаралари" доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида биринчи учрашув ўтказилади.

Сентябрда давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида “Норманд учрашуви”ни ўтказиш режалаштирилмоқда, бу ҳақда Франция етакчиси Эммануэль Макрон G7 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз сентябрда “норманд” форматида давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида учрашув ўтказмоқчимиз, биз буни баённомалаштирдик, ва бу саммит якунлари бўйича чоп этиладиган ҳужжат матнида ҳам бор”, - деди Макрон.

“Норманд тўртлиги” – Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича гуруҳ. Ушбу форматга Украина, Германия, Франция ва Россия киради.
Биринчи учрашув 2014 йил 6 июнда ўтказилди. Минскда 2015 йил 11-12 февралда энг узоқ давом этган учрашув ўтказилди. Йиғилиш 17 соат давом этди.

Украинада Пётр Порошенко президент бўлган вақтда “норманд тўртлиги”нинг фаолияти деярли тўхтаб қолганди.
Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский “норманд формати”да музокара ўтказишни Россия президенти Владимир Путинга таклиф қилганди.

Украина етакчиси бу мулоқотга АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва ўша вақтда Буюк Британия бош вазири бўлган Тереза Мэйни таклиф этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ва Путин ўртасидаги биринчи учрашув қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди