
Таниқли россиялик актёр Александр Семчев ўз саломатлигини назоратга олиб, 100 кг вазн ташлагач, таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Аввал 50 ёшли актёрнинг вазни 190 кгни ташкил қилган, бироқ энди у деярли 2 марта камроқ “тош босмоқда”. Актёр семизлик муаммоси ва парҳез билан шифокорлар кузатуви остидагина шуғулланиш кераклигидан огоҳлантирган.
“Парҳезшунослар ва эндокринологлар ёрдам бериши мумкин. Ҳар кимда ортиқча вазн ҳосил бўлиши ўзига хосдир”, деб айтган Семчев ва озиш қарори онгли ва мустақил равишда қабул қилингандагина ёрдам сўраб мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаб ўтган.
Телетомошабинлар анча ориқлаб кетган актёрда ўз ёқимтойларини базўр танишган. “Қойил! Тасмани варақлаб туриб, эътибор бермапман. Ҳозир яна кўзим тушиб, бу кимлигини эндигина фаҳмладим”, “Қойил-эй, таниб бўлмас даражада ўзгарипти, шаввоз”, “Мана буни ирода деса бўлади, мақтовга лойиқ” деган изоҳлар билдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар