11:27 / 29.08.2019
7 757

Путинга икки маротаба музқаймоқ сотган аёл аслида ким?

Путинга икки маротаба музқаймоқ сотган аёл аслида ким?
Фото: «MK.ru»
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин МАКС-2019 авиасалонида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга музқаймоқ олиб бергани ҳақида хабар берилганди. Сотувчи қиз эса бундан олдин ҳам Путинга музқаймоқ сотгани маълум бўлган. «MK.ru» бу қиз аслида ким эканлиги бўйича суриштирув ўтказди.

Журналистлар Жуковскийда мини-суриштирув — сирли музқаймоқ сотувчини қидиришга киришган.
«У камида Федерал қўриқлаш хизматининг полковниги бўлса керак», — деб ҳазиллашган фуқаролар. Аёл ростдан ҳам полковникми ёки йўқ буни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Бироқ музқаймоқ тарихи ростдан ҳам жуда қизиқ бўлиб чиққан.

Эрдўғон ва Путин музқаймоқ сотиб олган жойда эртаси куни ҳеч қандай музқаймоқ витринаси бўлмаган. Хитой павилони ва «Роскосмос» стенди оралиғида стандарт витринасиз музлаткич бўлган, холос. Авиасалонни айланиб чиққан мухбирлар бу каби сотувчига ҳеч қаерда дуч келмаган.

Фото: «MK.ru»
Яъни музлаткичлар ва стандарт ҳаворанг кийимдаги сотувчилар бор, бироқ тадбир видеосида тасвирланган кўк кийимли аёл ва унинг аравачаси йўқ. Сотувчилардан ҳеч бири Путинга музқаймоқ сотган одам кимлигини билмаган.

Путин ва Эрдўғон еган музқаймоқнинг маркаси мутлақо бошқача бўлиши мумкин. Давлат раҳбарининг ташрифи учун кўргазманинг бир қисми ўраб олинган эди, полиция бегоналарни ташқарига чиқариб юборган. Президентларга эса 50—70 нафар Федерал қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлик қилган. Шундай вазиятда қаердандир музқаймоқ аравачаси пайдо бўлиб қолган…

Фото: «MK.ru»
«Путин мамлакат президенти бўлгани сабаб дуч келган нарсани еб кетавермаслиги аниқ — бу хавфсизлик қоидаларига зид, у истеъмол қиладиган барча маҳсулотлар назоратдан ўтади. Шундай бўлсада ‘Путиннинг музқаймоқчиси’ аслида нима иш билан шуғулланиши қизиқ», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путинга икки маротаба музқаймоқ сотган аёл аслида ким?