date
views 2 830

Украинанинг янги бош прокурори “қон истаётганини” айтди

Украинанинг янги бош прокурори “қон истаётганини” айтди
Фото: РИА Новости
Украинанинг янги бош прокурори Руслан Рябошапка ҳар ҳафта амалдорларни жавобгарликка тортмоқчилигини ва “ҳуқуқий маънода қон истаётганини” айтди. Бу ҳақда Украина ОАВ хабар берди.

Рябошапканинг айтишича, у давлатга ўғирланган маблағларни максимал миқдорда қайтармоқчи.

“Биз том маънода қон истамаяпмиз, бироқ ҳуқуқий маънода қон истамоқдамиз. Ҳар ҳафта юқори лавозимли амалдорлардан бири жавобгарликка тортилиши керак”, деб айтган янги бош прокурор.

У активларнинг қайтарилишини яқин йиллар учун устувор вазифа деб атаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинанинг янги бош прокурори “қон истаётганини” айтди