Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Чеченистон президенти Рамзон Қодиров билан ишчи учрашувида республикада Европадаги энг катта масжиднинг очилиш маросими қандай ўтгани билан қизиқди. Учрашув стенограммаси Кремль матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Қодиров ислом дунёсини қўллаб-қувватлагани учун Путинга миннатдорлик билдирди. Путин ундан янги масжид ҳақиқатан Европада энг катта масжид эканлигини сўради ва Чеченистон раҳбари бу саволга тасдиқ жавобини берди ҳамда у «дунёдаги энг чиройли масжид» эканлигини қўшиб қўйди.
«Дунёдаги энг чиройли масжид Петербургда», — дея эътироз билдирди Путин.
«Сиз билан баҳслашмайман, Владимир Владимирович», — жавоб қайтарди Қодиров.
23 август, жума куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид очилди. Унинг биноси ичига 30 минг киши сиғади ва масжид ҳудудида бир вақтнинг ўзида 70 мингга яқин киши ибодат қилиши мумкин.
Санкт-Петербург жоме масжиди ўтган асрнинг бошларида қурилган ва Россия империясининг бош масжиди бўлган. Масжид 1940 йилда «Худосизлар уюшмаси» саъй-ҳаракатлари билан ёпиб қўйилган ва 1955 йилда диндорлар ихтиёрига қайтарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди
Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
“Барселона”да янги можаро бошланди