date

Берлинлик ўсмир 57-ўлчамдаги пойабзали билан рекордлар китобига кирди

Берлинлик ўсмир 57-ўлчамдаги пойабзали билан рекордлар китобига кирди
Берлинлик Ларс Мотца энг катта ўлчамдаги оёқ эгаси бўлган ўсмир сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. 16 ёшли йигит 57-ўлчамли пойабзал кияди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Ларснинг чап оёғи кафти узунлиги 35,05 см, ўнг оёғиники 34,98 см. Германиядаги дўконларда бундай ўлчамдаги пойабзаллар сотилмайди, унга буюртма асосида оёқ кийими тайёрланади.

Ларснинг онаси Анкенинг айтишича, бир жуфт пойабзал нархи 1,2 минг еврогача туради. Харажатлар тиббий суғурта орқали қопланади.

Бундан ташқари, ўсмир дурадгорликка ўқийди ва унга махсус оёқ кийими керак бўлади. Бундай пойабзаллар нархи 1,8 минг евро атрофида бўлиб, бу харажат меҳнат ишлари бўйича муассаса томонидан қопланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Берлинлик ўсмир 57-ўлчамдаги пойабзали билан рекордлар китобига кирди