date
views 4 975

Кейинги 50 йилда дунёнинг кўриниши қандай бўлади?

Кейинги 50 йилда дунёнинг кўриниши қандай бўлади?
Фото: Samsung
Сув ости йўллари, ховерборд спорт мусобақалари (Қуёш батареясида ишлайдиган икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситаси), фазодаги саёҳат – буларнинг бари кейинги 50 йилда оддий ҳолатга айланиб қоладиган воқеликлар, деб ёзади Дарёl нашри, келажак ҳақидаги илмий башоратлар таҳлилидан келиб чиқиб.

Илмий башоратда, шунингдек, ўзини ўзи тозалайдиган уйлар, 3D босма ускунаси ёрдамида инсон аъзоларини ишлаб чиқариш кундалик ҳаётимиздан ўрин олиши ҳақида ҳам тахминлар қилинади. Нашрнинг маълум қилишича, бу илмий тахминлар Samsung компанияси буюртмаси асосида олимлар ва футуристлар ёрдамида рўйхат қилинган.

«Samsung KX50: объективда келажак» номли маърузада 2069 йилга бориб транспортда инқилобий ўзгаришлар бўлиши, бунда Буюк Британия ва Европа қитъасини боғловчи ҳаракатланувчи контейнерлар йўловчиларга хизмат қила бошлайди ва булар узоқ масофаларни бир соатдан камроқ вақтда босиб ўта олиши айтилади.

Фото: Samsung
Йўловчилар учар такси ва автобус хизматларидан фойдалана бошлайдиларки, бу йўллардаги тирбандлик муаммосини ҳал қилади. Узоқ масофаларга эса атмосферанинг юқори қаватида юқори тезликда ҳаракатланувчи ракеталар ёрдамга келади ва Лондон – Нью-Йорк саёҳат вақтини 30 дақиқага бориб бормай адо этса бўлади.

Соғлиқни сақлаш борасида гап кетганда, одамлар соғлиғини бутун ҳаёти давомида кузатиб борувчи ва касаллик симптомларини исталган тилга таржима қилиб берувчи ёрдамчилар пайдо бўлади. 3D принтерлари эса инсон аъзоларини ишлаб чиқаришни бошлаши оммалашади. Оқсилнинг асосий манбаи ҳашаротлар бўлиб қолади, уларни етиштириш фермалари пайдо бўлади.

«Кейинги 50 йил ҳаётимизга меҳнат қилиш ва ҳордиқ чиқариш борасида мисли кўрилмаган технологик ўзгаришлар ва инновацияларни олиб келади, – дейди маърузачилардан Жаклин де Рохас. – Рақамли инқилоб 250 йил олдинги саноат инқилоби сингари келажак ҳаётимизни шубҳа остига қўяди».

Маъруза доирасида башоратларнинг қай бирини амалга ошишини хоҳлайсиз, деган сўровномага Британияликларнинг жавоблари ҳам илова қилинади. Сўровда иштирок этганларнинг 63 фоизи аввало ўзини тозалайдиган уйлар бўлишини, сўнгра инсон соғлигини кузатувчи мосламаларни, кейин учувчи такси ва автобусларни пайдо бўлишини кўришни хоҳлашини айтишади.

Фото: Samsung
Технология экспертларининг топ башоратлари рўйхати
1) Сув ости магистраллари: герметикланган ҳаракат контейнерлари йўловчи ташиш билан шуғулланади;
2) Ер ости кўп қаватли уйлари: бундай уйлар зилзилаларга ўта чидамли бўлади;
3) Ўзи тозаланадиган уйлар: сиз йўлингингизда ёки ухлаётган пайтингизда бир тугмани босиш орқали ўзини ўзи тозалайдиган уйлар;
4) Тана аъзоларини ишлаб чиқарадиган 3D принтерлар;
5) Фазо меҳмонхоналари;
6) Оқсилга бой ҳашаротлардан тайёрланадиган гамбургерлар;
7) Соғлиқни кузатадиган ва касаллик симптомини айтиб, исталган тилга таржима қилиб бера оладиган ускуналар;
8) Ховерборд спорт мусобақалари;
9) Томошабин ҳам, ўйинчи ҳам қатнаша оладиган виртуал фильмлар ва ўйинлар;
10) Учувчи такси ва автобуслар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кейинги 50 йилда дунёнинг кўриниши қандай бўлади?