19:16 / 01.09.2019
3 161

"Дориан" тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда

"Дориан" тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда
Фото: EPA/Vostock-photo
"Дориан" тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда ва бир неча соат ичида Абако ва Катта Баҳама оролларига етиб келади. Бу ҳақда CNN'га асосланиб Kun.uz хабар қилди.

Абако ороли аҳолиси ҳукуматнинг огоҳлантиришига қарамасдан, эвакуацияга рози бўлмади. Катта Баҳамада эса эвакуация якунига етди, барча туристик компания ва идоралар ёпилди. Тўлқиннинг баландлиги 5-6 метрга етиши кутилмоқда.

Душанба ва сешанба кунлари тўфон Флорида соҳилига етиб келиши кутилмоқда, аммо унинг соҳилга қайси вақтда ва қандай куч билан урилиши аниқ эмас.
АҚШ президенти Дональд Трамп "Дориан" тўфони Америка ҳудудига яқинлашиб келиши муносабати билан Польшага сафарини қолдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Дориан" тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда