19:33 / 02.09.2019
2 406

Ҳиндистон туристлар учун электрон визалар нархини арзонлаштирди

Ҳиндистон туристлар учун электрон визалар нархини арзонлаштирди
Ҳиндистон ҳукумати туристлар учун электрон визалар нархини икки баробарга арзонлаштирди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати расмий порталида маълум қилинди.

Қайд этилишича, апрелдан июнгача бўлган муддат орасида 30 кунлик электрон виза нархи 10 доллар, июлдан мартгача эса 25 доллар туради. Ҳиндистонга бир йиллик виза олиш 40, беш йиллик виза олиш 80 долларга тушади.

Бунда 30 кунлик туристик электрон виза Ҳиндистонга икки марта келиш ҳуқуқини беради. Бир ва беш йилга берилган визалар эса саёҳатчиларга мамлакатга истаганча келиб-кетиш ҳуқуқини тақдим этади, аммо бунда ҳар бир ташриф давомийлиги 90 кундан ошмаслиги лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон туристлар учун электрон визалар нархини арзонлаштирди