21:56 / 02.09.2019
2 581

Калифорния яқинида кемада юз берган ёнғин 34 кишининг умрига зомин бўлди

Калифорния яқинида кемада юз берган ёнғин 34 кишининг умрига зомин бўлди
АҚШнинг Калифорния штати яқинида Conception кемасида юз берган ёнғин 34 кишининг ҳаётини олиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Вентура округи ўт ўчириш департаменти матбуот хизмати кемадаги ёнғин жойидан суратни эълон қилган. Унда ёнаётган кемани кўриш мумкин.
Тахмин қилинишича, кемада 39 киши бўлган. Лос-Анжелес соҳилбўйи хизмати экипаж аъзолари омон қолганини маълум қилган.

Кема денгиз ҳаёти бой жойларга дайверлар учун экскурсияга жўнаши керак бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорния яқинида кемада юз берган ёнғин 34 кишининг умрига зомин бўлди