date
views 5 056

Криштиану Роналду васиятнома ёзди. Болаларига деярли ҳеч вақо йўқ...

Криштиану Роналду васиятнома ёзди. Болаларига деярли ҳеч вақо йўқ...
Фото: «Instagram»
Португал футбол юлдузи Криштиану Роналду васиятнома ёзди. Спортчи энди 34 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай, ҳозирданоқ кўп миллионли давлатини кимга қолдиришни ҳал қилиб, кўнглини хотиржам қилмоқчи.

Энг ажабланарлиси, Роналду болаларига деярли ҳеч нарса қолдирмаяпти.

Футболчи бир неча кун аввал Лиссабонда адвокати билан учрашиб, ваколатнома тафсилотларини келишиб олган. Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, Роналду қарийб бутун бойлиги (тахминан 300 млн. евро)ни суюклиси Жоржина Родригесга мерос сифатида қолдиришга қарор қилган.

Футболчининг мухлислари унинг бунча эрта васият қолдираётганидан ҳайратга тушишганди. Аммо пуллар қандай тақсимланганини эшитиб, очиғи, қулоқларига ишонишмади.

Роналду шунча бойликни тўрт нафар фарзанди бир четда қолиб, Жоржина Родригесга қолдираётгани кўпчиликни ажаблантирмоқда, деб ёзмоқда «Argumenti.ru».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Криштиану Роналду васиятнома ёзди. Болаларига деярли ҳеч вақо йўқ...