
Фото: ria.ru
Россиялик блогер Владислав Синица «Twitter»даги пости учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Дарё" хабар бермоқда.
Блогерга «хатти-ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилигини англаган ҳолда» пост ёзиб қолдириш, «нафрат ва адоватни қўзғаш» айби қўйилган. Унинг «твити» ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг фарзандларига нисбатан зўравонлик қилишга чақириқ сифатида баҳоланган.
Суд ижтимоий тармоқларда 30 ёшли Макс Стеклов (Владислав Синица) томонидан ёзиб қолдирилган матнни бирор киши Москвадаги ноқонуний намойишларга қарши курашишда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандларига зарар етказишда қўлланма сифатида қабул қилиши мумкинлигини аниқлаган.
Судланувчининг ўзи айбини тан олмаган. Унинг таъкидлашича, сўзлари контекстдан юлиб олинган.
Жорий йилнинг июль ойида Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар томонидан митинглар ташкил этилгандик. Ҳуқуқбузарлик учун жами 1,7 минг киши ҳибсга олинганди.
Россиялик БлогерВладислав СиницаTwitter ПостиИжтимоий ТармоқларСуд ИжросиНомзодлар Митинглари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар