date
views 4 942

Эрон суди 11 ёшли қизалоқ ва катта ёшли эркак ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди (видео)

Эрон суди 11 ёшли қизалоқ ва катта ёшли эркак ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди (видео)
Эроннинг Коҳгилуя ва Бойир-Аҳмад вилояти суди ижтимоий тармоқларда тўй видеоси тарқалган катта ёшли эркак ва ёш қизча ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Rokna нашрининг маълумотларига кўра, боланинг ота-онаси судга чақирилган. Улар томонидан тақдим этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига кўра, қизнинг ёши ўн бирда, куёвники эса 22 да. Оиланинг сўзларига қараганда, янги келин-куёв бир-бири билан танишиб олиши учун вақт берилиши, улар дарҳол эр-хотин сифатида биргаликда яшаши керак бўлмаган.

Судя қизнинг ёши сабаб келишувни номақбул деб топди ва никоҳни бекор қилди. Қизнинг ота-онаси яна икки йил, фарзанди 13 ёшга тўлишини кутадиган бўлди. Шундан кейингина жуфтлик суднинг рухсати билан оила қуриши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон суди 11 ёшли қизалоқ ва катта ёшли эркак ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди (видео)
-->