Фото: «7news.kg»
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзининг Tesla электромобилининг пайдо бўлиш тарихини сўзлаб берди. Унинг мактаб ўқувчилари билан суҳбатидан парча СТВ телеканалида намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дарё».
Менда Tesla электромобили бор. Мен уни баъзан синаб кўраман. Маск совға қилган.
Лекин айнан қайси модел унга тегишли эканини айтмаган.
Лукашенко 2017 йилда Беларусь йўлларида Tesla’ни синовдан ўтказган. Президент автомобиль хусусиятларини юқори баҳолаб, «у космик кема каби старт олиши, ҳатто ундан ҳам тезроқ»лигини таъкидлаган. Тест-драйвдан сўнг у Беларусь муҳандисларига шундай машина ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берган.
Александр Лукашенко 2016 йилнинг апрель ойида мамлакат расмийларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиб олишни буюрган. Фақат ўзи, бош вазир ва бошқа юқори лавозимли мансабдорларни бундан мустасно қилган.
Фото: «BelTA» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди