13:50 / 05.09.2019
3 058

Киев мэри Виталий Кличко ўзининг «ноқонуний равишда» лавозимдан олиб ташланганига изоҳ берди

Киев мэри Виталий Кличко ўзининг «ноқонуний равишда» лавозимдан олиб ташланганига изоҳ берди
Фото: «РБК»
Киев мэри Виталий Кличко Киев шаҳри администрацияси раҳбарлиги лавозимидан бўшатилишини ноқонуний деб атади. Бу ҳақда собиқ боксчи лавозимдан кетиши муносабати билан ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс»га асосланиб "Дарё" нашри.
Конституцион суднинг қарорига кўра, администрация раҳбари этиб шаҳар мэри тайинланиши керак, партиянинг ‘бошқа бир одамни ушбу лавозимга ўтқазиб, мэрияни бошқариш истаги’ эса қонунга зид.
Буни шундай таърифлаш мумкинки, тасаввур қилинг таксига ўтирдингиз, бироқ унинг иккита ҳайдовчиси ва уларнинг ҳар бирини ўз рули бор.

Виталий Кличко, Киев мэри

Шунингдек Виталий Кличко Украина президенти Владимир Зеленскийнинг жамоаси «Киевда бизнес манфаатлари бор инсонлар» фойдасига ишлаши мумкинлигига шаъма қилган. Киев мэри ушбу вазиятни «катта хавф» деб атаб, ўзининг ҳеч қандай бизнес манфаатлари йўқлигини қайд этиб ўтган.

Аввалроқ, Украина ҳукумати Кличкони шаҳар администрацияси раҳбари лавозимидан олиб ташлаш бўйича таклифни маъқуллаган эди. Энди ушбу қарорга Зеленский имзо қўйиши керак. Амалдор Киев мэри сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу икки лавозим Конституцион суднинг қарорига кўра бирлаштириб юборилган эди, аммо қонунга кўра, мэр сайланади, администрация раҳбари эса тайинланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев мэри Виталий Кличко ўзининг «ноқонуний равишда» лавозимдан олиб ташланганига изоҳ берди