
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst
Европа АҚШ билан савдо-иқтисодий муносабатларда Хитой дуч келаётган муаммоларга тўқнаш келиши мумкин, деди АҚШ президенти Дональд Трамп.
"Европа энг протекцион сиёсат ўтказувчилар орасида. Улар навбатдаги бизми деб ўтиришибди. Балки шундайдир!", - деб ёзди у ўз твиттерида.
Унинг қайд этишича, "Трамп Хитойга нисбатан қилаётган ишлар дунёнинг бошқа давлатларига ҳам қилиниши мумкин".
"Биз қоидаларни ўзгартиришимиз шарт. АҚШ бутун дунёни ҳимоя қилиб, яна пул ҳам тўлай олмайди", - деб қўшиб қўйди Америка раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг