Путин умри давомида кўрган энг чиройли жой ҳақида гапирди

  • 06 сентябрь 2019, 16:25
  • 4 230
  • Дунё
  • Путин умри давомида кўрган энг чиройли жой ҳақида гапирди
    Фото: «Vesti.ru»
    Шарқий иқтисодий форум пайти фаоллар, жамоатчилар ва тадбиркорлар билан учрашган Россия президенти Владимир Путин умри давомида ўзи кўрган энг чиройли жой қаер эканини тилга олди. Путиннинг айтишича, бу — Камчатка.

    «Камчатка, ахир бу бизнинг бриллиантимиз. Бошдан-оёқ табиат қўриқхонаси. Дунёда бундан чиройлисини кўрмаганман», — деди Путин.

    Камчатка манзараси. Фото: ТАСС
    Россия давлат раҳбари билан бирга кўплаб вазирлар, жамоатчилик, профессионал ва ёшлар уюшмаларидан вакиллар қатнашган Шарқий иқтисодий форумда бош мавзу Узоқ Шарқни ривожлантириш масаласи бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Путин умри давомида кўрган энг чиройли жой ҳақида гапирди