Фото: Max planck institute for radio astronomy
Тарихда биринчи бор қора туйнукнинг соясини суратга тушириб, оммага эълон қилган Event Horizon Telescope лойиҳаси олимлари илм-фан соҳасидаги энг нуфузли Breakthrough Prize мукофотини фундаментал физика йўналишида қўлга киритди, деб хабар беради «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.
Event Horizon Telescope лойиҳаси 2017 йилнинг апрелидан буён M87 галактикаси марказини кузатиб келаётган радиотелескоплар тармоғи орқали олинган массив қора туйнукнинг сояси тасвирланган биринчи суратни эълон қилганди.
«Доулман Гарвард-Смитсон астрофизика маркази қошидаги мазкур лойиҳа раҳбари Шеп Доулман бутун жамоа номидан мукофотни қабул қилиб олди», — дейилади хабарда.
Қиймати 3 миллион доллар бўлган пул мукофоти лойиҳанинг 347 нафар иштирокчиси ўртасида тенг тақсимланади.
Event Horizon Telescope лойиҳаси дунёнинг турли нуқталаридаги бир нечта радиотелескопларни ўзида бирлаштиради. 2017 йилда тармоқ саккизта аппаратдан иборат эди ва секин-аста уларнинг сони кўпайиб бормоқда.
Breakthrough Prize мукофоти 2013 йили Google компанияси асосчиси Сергей Брин, Facebook асосчиси ва директори Марк Цукерберг, Alibaba директорлар кенгаши раиси Жек Ма ҳамда Digital Sky Technologies ва Mail.ru эгаси Юрий Мильнер томонидан жорий этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди