08:04 / 09.09.2019
2 960

Пентагон раҳбари Россияни ўзини «нормал мамлакат» каби тутишга чақирди

Пентагон раҳбари Россияни ўзини «нормал мамлакат» каби тутишга чақирди
Фото: «РИА Новости»
Пентагон раҳбари Марк Эспер Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россияни Европадан узоқлаштирмаслик ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, Москвага жаҳон саҳнасида ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни тавсия қилди, деб ёзади «Дарё».

«Россия ўзини АҚШ, Франция ва бизнинг НАТО бўйича бошқа иттифоқдошларимиз баҳам кўрадиган ғарб қадриятларига шерик бўладиган нормал мамлакат каби туца яхши бўларди», — дейди Марк Эспер Парижда ўтган матбуот анжуманида.

Эспернинг сўзларига кўра, Россия АҚШ ўрнатган тартибларга риоя қилиши керак.
«Бу олдинга қараб ҳаракатланишнинг энг яхши усули», — дейди Пентагон раҳбари.

19 август куни Франция президенти Эммануэл Макрон Владимир Путин билан учрашган эди. Музокаралар чоғида Макрон Россиянинг «ҳақиқий Европа мамлакатидир» эканлигига ҳамда «Лиссабондан Владивостоккача» Европага ишонишини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон раҳбари Россияни ўзини «нормал мамлакат» каби тутишга чақирди