Болакай 27 йил муқаддам ғойиб бўлган аёл ишини фош этди (фото)

  • 10 сентябрь 2019, 11:38
  • 3 199
  • Дунё
  • Болакай 27 йил муқаддам ғойиб бўлган аёл ишини фош этди (фото)
    Фото: Нэнси Веренка
    Канаданинг Ревелсток шаҳрида яшовчи ўспирин 27 йил муқаддам ғойиб бўлган аёлга тегишли автомобилни топди. Бу ҳақда «CBC News» хабар берган.

    Август куни 13 ёшли Макс онаси Нэнси Веренка билан кўл бўйлаб қайиқда сузиб юрганда сув остидаги машинани пайқаб қолади. Улар бу автомобиль 2009 йил содир бўлган ЙТҲ билан боғлиқ деб ўйлашади ва Қироллик от полициячисига мурожаат қилишади.

    Макс Веренка
    «Биз полициячидан нега ўша машинани олиб ташламаганини сўрадик, — дейди Ненси. — Бизга у: «Нималар деяпсиз? Ахир уни чиқариб олганмиз-ку», дея жавоб берди.

    21 август куни Ревелстокдан полициячилар воқеа жойига келишди, лекин қуёшнинг ёрқин нурлари туфайли сув остидаги автомобилни кўра олишмади. Шунда Макс GoPro билан кўл тубига шўнғиб, машинани суратга олди.

    Уч кун ўтиб полиция ва эвакуация хизмати қора рангли Honda Accord моделини қуруқликка чиқаришди. Не кўз билан кўрсинки, салондан 1992 йил куз ойида бедарак кетган 70 ёшли Жанет Фарриснинг мурдаси чиқди. Ўғлининг сўзларига кўра, онаси ЙТҲ ёки ухлаб қолиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган бўлиши мумкин.

    Жанет Фаррис

    Нэнси кўп йиллик жумбоқнинг тагига етиш учун полицияга ёрдам берган ўғли билан фахрланади. «У бор-йўғи 13 ёшда, лекин улғайиб қолди», — дея таъкидлайди онаси.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Болакай 27 йил муқаддам ғойиб бўлган аёл ишини фош этди (фото)