date
views 4 340

Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)

Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)
Польшада дунёда энг митти дея тан олинган от топилди. Бу ҳақда NDTV хабар қилди.
Унинг бўйи яғринигача атиги 56,7 сантиметрни ташкил этади. Аппалуз зотли бу отларнинг бўйи одатда 160 сантиметргача бўлади.

Фермерлар Патрик ва Катаржина Зеленский тойчоқни икки ойлигида 2014 йили сотиб олиб, унга Бомбел деб ном қўйгандилар. Уларнинг айтишича, тойчоқнинг бўйи маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтаган.

Ҳар ой Бомбелнинг эгалари тойчоқлари билан болалар касалхонасига бориб, бемор болаларнинг кўнглини овлайдилар.
"Бомбел бизнинг ҳаётимизни бутунлай ўзгартирди, чунки у бизга бошқа одамларга ёрдам беришимиз ва болаларни хурсанд қилишимизга имкон беради", дейди Катаржина.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)