06:43 / 11.09.2019
2 650

Украинада 100 депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилди

Украинада 100 депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилди
Украина олий радасининг депутатлари Давлат терговлар бюроси томонидан собиқ президент Пётр Порошенкога нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича сўроққа чақиртирилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Таъкидланишича, Порошенко ва унинг жамоаси томонидан ҳокимиятнинг узурпация қилиниши иши бўйича 100 депутат сўроққа чақиртирилган.
Украина парламентининг собиқ спикери Андрей Парубий депутатлар собиқ бош вазир Владимир Гройсман ҳукумати коалициясиз тайинлангани бўйича сўроқ қилинишларини айтган. У бу ишни “бемаъни” деб баҳолаган.

Таъкидланишича, Порошенко парламентда ҳукмрон коалиция йўқлигига қарамай парламентга бир қатор кишиларни бош вазир ва ҳукумат аъзолари лавозимларига тайинлашни таклиф қилган. Бу ҳаракатлар расмий ҳужжатларга коалиция мавжудлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларнинг киритилиши билан кечган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада 100 депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилди